АҚШда маймун чечакка қарши вакцина етишмаяпти

АҚШда маймун чечакка қарши вакцина етишмаяпти

АҚШда маймунчечакка қарши вакцина етишмайди – Қўшма Штатларда рўйхатга олинган ягона вакцинага бўлган талаб унинг мавжудлигидан сезиларли даражада ошиб кетди, деб ёзади Wall Street Journal.

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси маймунчечакка қарши фақат битта "Jynneos" вакцинасини рўйхатдан ўтказган ва у фақат битта компания Bavarian Nordic томонидан етказиб берилади.

Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, Нью-Йорк, Чикаго ва Сан-Францискода (вирус туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган) минглаб одамлар эмлаш учун навбатда турибди. Дастлаб инфекция юқиш хавфи юқори бўлган одамлар — эркак гомосексуаллар эмланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!