АҚШ Хитой туфайли Япония оролларига ракета жойлаштирмоқчи

АҚШ Хитой туфайли Япония оролларига ракета жойлаштирмоқчи

Қўшма Штатлар Япония ҳукуматидан минтақада Хитой билан кучлар мувозанатини сақлаш учун Япония архипелагидаги оролларда ўрта масофага учувчи ракеталарни жойлаштиришни сўради.

Бу ҳақда Sankei Shimbun нашри хабар бермоқда.

Жойлаштириш жойи ҳали аниқланмаган, аммо Кюсю ороли унга айланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, ракеталар Ҳинд-Тинч океани минтақасида жойлашган АҚШ ҳарбий кемаларида жойлаштирилиши ҳам мумкин.

Жойлаштириш учун мумкин бўлган номзодлар сифатида LRHW гипертовушли ракеталари ва ишлаб чиқилаётган Tomahawk қанотли ракеталари тилга олинди.

Қайд этилишича, Вашингтон бу масалани охирги уч-тўрт йил ичида фақат расмий учрашувлар чоғида кўтарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!