Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
Грегори Копли стратегик масалалар ва тарих бўйича 32 китоб ҳамда мингдан зиёд мақола, лекциялар муаллифи ва ҳаммуаллифидир.
Меҳмон даставвал Қуролли Кучлар академияси фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг сайлов участкасида бўлиб, у ерда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Сайлов жараёнида ошкоралик ва демократик тамойилларнинг таъминланиши борасида ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Ташриф давомида Грегори Копли ва Қуролли Кучлар академияси масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Хусусан, Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий таълимни ривожлантириш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар, бу борада ҳориж давлатлари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатиш ҳақидаги баёнотини рад этди ва сув оқимини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уринишни уруш ҳаракати сифатида баҳолашини билдирди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.