АҚШ Венесуэла кемаларига берилган зарбалар учун асос кўрсатди — WSJ

A A A
АҚШ Венесуэла кемаларига берилган зарбалар учун асос кўрсатди — WSJ

Wall Street Journal’нинг манбаларига кўра, АҚШ маъмурияти Венесуэла кемаларига қилинган ҳужумларни оқлаш учун фентанилдан кимёвий қўрол сифатида фойдаланилиши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидни асос сифатида келтирган.

Нашр суҳбатдошларининг айтишича, Конгресс Вакillar палатаси аъзоси ва масала билан таниш бўлган яна бир манбага кўра, Адлия вазирлигининг махфий ёдномасида фентанил эҳтимолий кимёвий қўрол сифатида тавсифланган. Ушбу ҳужжат наркотик моддалар савдосига қарши операцияга ҳуқуқий рухсат бериш мақсадида тайёрлангани билдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!