Суҳбат бошида АҚШ томонига мажбурий меҳнатга қарши курашиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳақида батафсил ахборот берилди.
Ўз навбатида, USTR вакили Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги муҳим ютуқларини олқишлар экан, “Cotton Campaign” коалициясининг пахта бойкоти бекор қилиниши мажбурий меҳнатни бартараф этишда эришилган муваффақиятнинг яққол эътирофи эканини таъкидлади.
K. Уилсоннинг сўзларига кўра Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқ. Шу муносабат билан у Америка томони Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-мажлисида иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Ушбу жараённинг мураккаблигини тан олган ҳолда К.Уилсон бу масалада Америка томони доимий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Бундан ташқари, савдо вакили ўринбосари USTR Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги савдо ва инвестициялар бўйича Доиравий битим (TIFA) доирасида умумий устувор йўналишларни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, USTR вакили электрон савдони ривожлантириш масаласида Ўзбекистон томони билан мувофиқлаштириш соҳасида яқин ҳамкорлик қилишга умид билдирди, бу минтақа мамлакатларининг глобал етказиб бериш занжирига интеграциясини чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос яратади.
К.Уилсон, шунингдек, фаолият хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича бошқа TIFA ишчи гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланишига умид қилаётганини таъкидлади.
Музокаралар якунида томонлар кўп қиррали савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.