АҚШ Украинанинг “Шимолий оқим”га путур етказиш режалари ҳақида бир неча ой олдин билган

АҚШ Украинанинг “Шимолий оқим”га путур етказиш режалари ҳақида бир неча ой олдин билган

The Washington Post нашрининг ёзишича, АҚШ Украинанинг “Шимолий оқим”га путур етказиш режалари ҳақида бир неча ой олдин билган.

Нашр Марказий разведка бошқармасининг тармоққа кирган ҳужжатларига (уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган) таяниб, Байден маъмурияти бу маълумотларни 2022-йил июн ойида Европа разведкасидан олганини ёзади. Улардан Украина ҳарбийлари бир гуруҳ ғаввосларни жалб қилган ҳолда газ қувурларини портлатишни режалаштиргани маълум бўлди.

Бу хабар Украинадаги манба маълумотларига асосланиб ёзилди, деб ёзади газета. Шу билан бирга, Вашингтон ўша пайтда яқинлашиб келаётган саботаж ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмади. Шунга қарамай, Марказий разведка бошқармаси ҳисоботни Германия ва бошқа Европа давлатлари билан бўлишди.

Шимолий оқимдаги портлашлар 2022-йил 26-сентябрда содир бўлган. Кейинчалик америкалик журналист Сеймур Херш тергов ўтказди. У Қўшма Штатлар газ қувурларини бузишни содир этган деган хулосага келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!