АҚШ Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамни назорат қилувчи гуруҳ тузaди

АҚШ Украина ҳарбий ёрдамдан қандай фойдаланаётганини текшириш учун гуруҳ тузди. Америка ҳарбий ёрдами устидан Мудофаа вазирлиги бош инспектори Роберт Сторч назорат ўрнатади. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
18 октябрдан Сторч Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига жавобан НАТО иттифоқини мустаҳкамлаш мақсадида 2014 йилда Қўшма Штатлар томонидан бошланган «Atlantic Resolve» операциясининг бош инспектори бўлиб ишлайди.
У АҚШ ҳарбий ёрдами бўйича «ҳар томонлама ва самарали назоратни таъминлаш» билан шуғулланади. Роберт Сторч Украинага боради Қўшма Штатларнинг Киевга хавфсизлик ёрдамини кузатиб борувчи гуруҳни бевосита жойида бошқаради.
2023 йил 6 август ҳолатига кўра, АҚШ томонидан Украинага берилган умумий ёрдам миқдори аллақачон 66,2 миллиард долларга етган.