АҚШ "Украинадаги болалар эвакуация қилинишини" кузатувчи гуруҳни молиялаштиришни тўхтатди

Америка Қўшма Штатлари украиналик болаларнинг олиб кетилиши ҳақидаги маълумотларни йиғиш дастурини молиялаштиришни тўхтатди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Газетанинг таъкидлашича, бу қадам украиналик болаларнинг ноқонуний депортация қилингани ҳақидаги маълумотларнинг терговчиларга, жумладан, Халқаро жиноий судга узатилишини тўхтатишни назарда тутади. Бундан ташқари, The Washington Post газетасининг ёзишича, ушбу қарор ушбу дастур доирасида фаолият олиб борган тадқиқотчилар ва экспертлар олиб кетилган украиналик болалар ҳақида "маълумотлар базаларига кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга" олиб келган.
Ушбу ҳаракат тадқиқотчиларни муаммони ўрганишни қийинлаштирди.
2023 йилнинг 17 мартида Халқаро жиноий суд Путин ва Львова-Беловаларни болаларни ноқонуний депортация қилишда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берди. Бунга жавобан Россия Тергов қўмитаси ХЖТ прокурори Хон ва судьяларига қарши жиноий иш қўзғатиб, айблов учун асос йўқлигини таъкидлади.