АҚШ Шимолий Корея дельфинлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишни бошлаганини аниқлади

АҚШ Шимолий Корея дельфинлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишни бошлаганини аниқлади

Шимолий Корея дельфинларни жанговар вазиятларда фойдаланиш учун тайёрламоқда. Бу ҳақда спутник орқали олинган суратларни ўрганган АҚШ ҳарбий-денгиз институтининг ҳисоботида қайд этилади.

Ҳисоботда айтилишича, Шимолий Корея ушбу дастурни камида 2015 йилда ишга туширган ҳамда жониворларни Пхеньяндаги дельфинарийда етиштиради.

Портдаги ҳарбий кемалар ёнида дельфинлар учун мўлжалланган, денгиз ҳайвонларини сақлаш жойлари қурилган.

Дельфинлар ва денгиз шерлари каби жониворлардан илк бор АҚШ ҳарбий-денгиз флотида миналар ва душман сузувчи-агентларини аниқлаш каби ҳарбий мақсадларда фойдаланилган. Ҳозирда россиялик ҳарбийлар ҳам Арктика ва Қора денгизда ушбу амалиётдан фойдаланиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!