Бу Сенатда камдан-кам учрайдиган, 60 дан ортиқ ҳаммуаллифга эга бўлган икки партиявий ютуққа айланиши мумкин, деб ёзади агентлик.
Ҳужжатнинг кўриб чиқилиши ўз ҳаётининг сўнгги кунларида ушбу қонун лойиҳасини илгари сурган сенатор Линдси Грэм хотирасига бағишланган хотира маросими фонида ўтади. Унинг 11 июлдаги вафотидан сўнг лойиҳа икки марта қайта кўриб чиқилди.
Сенаторлар иккиламчи божларнинг максимал ставкасини 500 фоиздан 100 фоизгача пасайтирганликлари ва Трамп уларга қарши чеклов киритиши мумкин бўлган давлатлар сонини Россия нефти ва газининг энг йирик бешта харидори билан чеклаб қўйганликлари ҳақида аввал хабар берган эдик.
Axios’нинг ёзишича, президентнинг талаби билан пакетга Эронга қарши санкцияларни узайтириш ҳам қўшилган. Трамп аввалроқ шундай бўлган тақдирда қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
Шу билан бирга, ҳужжатнинг охирги таҳрири Трамп зиммасига шахсан Путинга ва Россия олий раҳбариятига қарши санкциялар киритиш мажбуриятини юклаган эди.
Қонун лойиҳаси Сенат томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда ҳам, у ҳали Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак. Трамп Конгресс томонидан қабул қилинган ҳужжатни имзолашга мажбур эмас ва унга вето қўйиши мумкин. Уни енгиб ўтиш учун иккала палатада ҳам овозларнинг учдан икки қисми талаб қилинади.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.