АҚШ Россияни маҳбусларни алмаштириш таклифини қабул қилишга чақирди

АҚШ Россияни маҳбусларни алмаштириш таклифини қабул қилишга чақирди

Вашингтон Москвага маҳбусларни алмашиш бўйича таклифни қабул қилиш учун мурожаат қилди, деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда. Бу ҳақда Интерфакс хабар тарқатмоқда.

“Биз жиддий таклиф билан чиқдик ва Россияни уни қабул қилишга чақирамиз.

Душанба куни Вашингтон Москвадан маҳбусларни - россиялик Виктор Бутни АҚШ фуқаролари Бритни Грайнер ва Поль Уиланга алмаштириш таклифига жавоб олди, бироқ бу муносабатни шубҳа билан қабул қилди" - деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

Аввалроқ Кирби Россия АҚШ ташаббусига “етарли даражада жиддий муносабат билдирмаганини” айтганди.

Ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ Москвага Грайнер ва Уиланни озод қилиш бўйича "катта таклиф" юборганини эълон қилди, аммо тафсилотларни ошкор қилмади. 29 июль куни у Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам телефон орқали судланган АҚШ фуқаролари тақдирини муҳокама қилган.

“Мен Кремлни Пол Уилан ва Бритни Грайнерни озод қилиш ҳақидаги таклифимизни қабул қилишга чақирдим” - деди у.

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, ўз навбатида, Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасида Боутни Уилан ва Грайнерга алмаштириш бўйича келишувлар мавжуд эмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!