Вакиллар палатасининг Назорат ва ҳукумат ислоҳоти қўмитаси болаларни зўравонликда айбланаётган америкалик молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича 33 мингдан ортиқ ҳужжатни эълон қилди.
Материаллар август ойида АҚШ Адлия вазирлигидан олинган бўлиб, жинсий эксплуатация қурбонларига зарар етказмаслик учун ҳужжатлардан айрим маълумотлар олиб ташланган.
Юқорида тилга олинган қўмита раиси Жеймс Комер (Республикачи, Кентукки штатидан) "Биз жавоб олиш ва имкон қадар тезроқ қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", деди.
Эпштейн 2019 йил 6 июлда Нью-Йорк штати ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган. Прокуратуранинг таъкидлашича, у 2002—2005 йилларда ўзининг Манхеттендаги уйига ўнлаб вояга этмаган қизларни, уларнинг энг кичиги 14 ёшда бўлганига ташриф буюришни ташкил қилгани ҳақида далиллар бор.
Эпштейннинг дўстлари ва танишлари орасида нафақат Қўшма Штатлардаги, балки бошқа кўплаб мамлакатлардаги амалдаги ва нафақадаги амалдорлар, жумладан, собиқ давлат раҳбарлари, йирик тадбиркорлар ва шоу-бизнес юлдузлари ҳам бор эди. 2019 йил 10 августда унинг қамоқхона камерасида ўз жонига қасд қилганидан сўнг АҚШда молиячига нисбатан жиноий таъқиблар тўхтатилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.