АҚШ Грузияда ҳарбий база қуриш ниятида эмас

АҚШ Грузияда ҳарбий база қуриш ниятида эмас

АҚШ ҳукумати Грузия ҳудудида ўз ҳарбий базасини ташкил этишни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда Американинг Тбилисидаги элчихонаси сайтида маълум қилинган.

Шу тариқа, дипломатик миссия бир қатор оммавий ахборот воситаларининг Вашингтон Грузия ҳудудида ҳарбий база қуриш ниятида эканлиги ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди.

Шу билан бирга, АҚШ вакиллари ҳар икки давлат мудофаа соҳасида ҳамкорлик бўйича ўтган келишувларга амал қилишда давом этишини таъкидлади.

12 сентябр куни “Мтавари Архи” телеканали ўз манбаларига таяниб, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Грузия ҳукуматига мамлакатда Америка ҳарбий базасини ташкил этишни таклиф қилгани, аммо у рад этилганини маълум қилди. Телеканал маълумотларига кўра, бу бошқарма бошлиғининг 2021-йилда Тбилисига ташрифи чоғида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!