АҚШ ва Европа Гренландия бўйича низоларни "НАТО доирасида" ҳал қилишлари ва Россия-Украина уруши билан чалғимасликлари керак.
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ўз нутқида шундай деди.
У Хитой ва Россия "ҳозирги вазиятдан завқланаётган бўлиши керак" деб таъкидлади.
"Айнан улар иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчиликлардан фойда кўрмоқдалар. Агар Гренландиянинг хавфсизлиги хавф остида бўлса, биз бу масалани НАТО доирасида ҳал қила оламиз. Тарифлар Европа ва Қўшма Штатларни қашшоқлаштириш ва умумий фаровонлигимизга путур етказиш хавфини туғдиради.
Шунингдек, биз низоларимиз бизни асосий вазифамиздан — Россиянинг Украинага қарши урушини тугатишга ёрдам беришдан чалғитишига йўл қўймаслигимиз керак", деб таъкидлади Каллас.
Аввалроқ Трамп АҚШ Дания, Норвегия, Швеция, Франция, Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Финляндияга тарифларни жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб 10% гача ва 1 июндан бошлаб 25% гача оширишини эълон қилган эди. "Бу тарифлар Гренландияни сотиб олиш бўйича якуний ва тўлиқ келишувга эришилгунга қадар амал қилади", деб ёзган Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида.
Кейинчалик, Буюк Британия ва Франция каби бир қатор Европа мамлакатлари раҳбарлари янги тарифларга қарши чиқишди.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.