Дональд Трамп қасамёд қилгандан сўнг дарҳол муҳожирлар Қўшма Штатларга қонуний йўл билан кириш ва ишлашга рухсат олиш учун фойдаланиши мумкин бўлган CBP One чегара ўтиш иловасини ёпишни буюрди. Бир миллион киши ушбу иловадан фойдаланган.
20-январ куни Божхона ва чегарани қўриқлаш веб-сайти илова фойдаланувчиларини у энди мавжуд эмаслиги ва саккизта чегара ўтиш пунктидаги барча учрашувлар бекор қилингани ҳақида хабар берди.
Шундай қилиб, Трамп ваъдасини бажарди:
“Мен жанубий чегарамизда фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Чегарани барча ноқонуний кесиб ўтишлар зудлик билан тўхтатилади ва биз миллионлаб ва миллионлаб жиноятчи мусофирларни ўз мамлакатларига қайтаришни бошлаймиз”.
Илованинг ёпилиши муҳожирларни ҳайратда қолдирди. Трамп Қўшма Штатларга миграцияни чеклаш учун янада кўпроқ чоралар кўришни режалаштирмоқда. Улар орасида “мамлакатимизга ҳалокатли босқинни қайтариш” учун “жануб чегарасига аскарлар” жўнатиш ҳам бор.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.