АҚШ Бразилияга ҳарбий бостириб кириш операциясини уюштирмоқчими?
Мамлакат ТИВ раҳбари Мауро Виейра шундай фикр билдирди.
Бу ҳақда ҳужжатни ўрганиб чиққан CNN Brasil хабар бермоқда.
Депутатларнинг сўровлари АҚШ томонидан Бразилиядаги PCC ва Comando Vermelho (CV) жиноий гуруҳларини хорижий террорчилик ташкилотлари деб тан олиниши билан боғлиқ эди.
"CV ва PCC — Бразилиядаги энг шафқатсиз жиноий ташкилотлардан иккитасидир. Улар биргаликда минглаб аъзоларни бошқаради ҳамда Бразилия полициячилари, давлат мулозимлари ва тинч аҳолига қарши ваҳшиёна ҳужумлар уюштиради.
Уларнинг таъсири ва ноқонуний тармоқлари Бразилия чегараларидан анча ташқарига, бутун минтақамизга ва бизнинг мамлакатимизгача ёйилган", — деб баёнот берган эди май ойида АҚШ давлат котиби Марко Рубио.
Ўшанда у Оқ уй АҚШ ва миллий хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун "барча мавжуд воситалардан" фойдаланишда давом этишини таъкидлаганди.
Бразилия ТИВ ҳужжатида қайд этилишича, Вашингтон томонидан берилган ушбу тасниф "уюшган жиноятчиликка қарши курашда АҚШ ва Бразилия ўртасидаги халқаро ҳамкорлик учун ҳеч қандай амалий наф келтирмайди".
