Оқ уйнинг расмий веб-сайтида АҚШнинг Арманистонга қарши санкциялари қўлланилиши тўғрисида ариза жойлаштирилди.
\Мурожаатномада Арманистоннинг Озарбайжонга қарши босиб олиш сиёсати, ҳудудий яхлитлигига тажовуз, Тоғли Қорабоғ ва унга қўшни ҳудудларни босиб олиш қайд этилган.
Унда айтилишича, босқинчи мамлакат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Арманистон томонидан Озарбайжон ҳудудларини сўзсиз озод қилиши тўғрисидаги қарорига риоя қилмаяпти.
Таъкидланишича, Арманистон Гаага конвенсияси қоидаларини бузмоқда ва Хизи, Ганжа, Барда ва Тертерда тинч аҳолини ракета ҳужумига дучор қилмоқда.
Мурожаатномада савдо санкциялари ва Арманистонга қарши ҳарбий тақиқ жорий этилиши талаб қилинади.
Аризачи томонидан овозларни йиғиш эркин ҳолатда ўтказилиши айтиб ўтилган. Истаган одам ариза жойлашган сайтга илова орқали ўтиб, аризага қўшилиш имкони мавжуд.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.