Apple компанияси Siri виртуал ёрдамчисидан фойдаланувчиларнинг розилигисиз суҳбатларини ёзиб олишда фойдаланганликда айбланиб, суд жараёнини ҳал қилиш учун 95 миллион доллар тўлашга рози бўлди.
Даъвога кўра, Apple Siri’га ўн йилдан кўпроқ вақт давомида iPhone ва бошқа қурилмаларда суҳбатларни ёзиб олишга яширинча рухсат берган. Бундан ташқари, ёзувлар одамлар Siri’га “Ҳей, Siri” фаоллаштириш ибораси билан мурожаат қилмаган ҳолларда ҳам содир бўлган. Ёзиб олинган суҳбатларнинг бир қисми реклама берувчиларга узатилган.
31 декабрда тузилган келишув битимида Apple ҳар қандай қонунбузарликни “инкор этишда давом этишини” айтган.
The Washington Post шартнома шартлари (ҳали суд томонидан тасдиқланмаган) Apple компаниясидан 2019 йил октябргача Siri орқали тўпланган аудиоёзувларни ўчириб ташлашни тасдиқлашини талаб қилишини ёзган.
Агар келишув тасдиқланса, 2014 йил 17 сентябрдан 2024 йил охиригача iPhone ва бошқа Apple қурилмаларига эга бўлган фойдаланувчилар судга мурожаат қилиб, Siri билан жиҳозланган ҳар бир мос қурилма учун 20 долларгача пул олишлари мумкин, дея хабар беради Associated Press.
Суд ҳужжатларига кўра, судга даъво қилиш ҳуқуқига барча фойдаланувчиларнинг 3-5 фоизи эга бўлиши айтилган. Даъвогарлар Siri тинглаш учун фаоллаштирилганини пайқашганликлари ва тасодифий фаоллашув “махфий бўлиши керак бўлган суҳбат” пайтида содир бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беришлари керак.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.