“Apple” 2024 йилга қадар ўз автомобилини ишлаб чиқармоқчи

“Apple” 2024 йилга қадар ўз автомобилини ишлаб чиқармоқчи

“Apple” компанияси 2024 йилга қадар “янгича” батарея технологияси билан жиҳозланган йўловчи автомобили ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда “Reuters” ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, компания ўз-ўзини бошқарувчи автомобиль ишлаб чиқаришни 2014 йилда “Project Titan” лойиҳаси доирасида бошлаган.

Маълум қилинишича, ўша вақтдан буён компания сезиларли ютуқларга эришган ва эндиликда оммавий истеъмол учун автомобиль яратишга ҳаракат қилмоқда.

“Apple” батареяларнинг янги турини ишлаб чиқаришга пул тикмоқда, бу ўз навбатида, уларнинг амалдаги нархларни анча пасайтиради”, дея хабар берди агентлик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!