«Angry Birds» ўйини асосчиси Ўзбекистонда

«Angry Birds» ўйини асосчиси  Ўзбекистонда

8-14 апрель кунлари Финляндиянинг таълим соҳаси бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган бир қатор компания раҳбарлари ва вакилларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюришади. 

 Делегация таркибидан:

• «FinEst Bay Area» компанияси ва «AngryBirds» ўйини асосчиси Питер Вестербака, 

• «Finest Future» компанияси ҳаммуассиси Туомас Тииликайнен,

• «Edunation Finland» компанияси ҳаммуассиси Ҳарри Суоминен, 

• «Skillgrower» компанияси асосчиси Паси Савола ва «PK Safety and Rescue» компанияси бош директори Пертти Кортеярви кабилар ўрин олган.

Етти кун давомида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоят ҳокимликлари ҳамда таълим тизими мутасаддилари билан учрашувларда талабалар алмашинуви, қўшма таълим дастурлари, математика ва фин тилини ўқитиш бўйича лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб бориш ҳамда меморандумлар имзолаш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Шунингдек, режага ўзбекистонлик ёшлар билан «Start-up» лойиҳалари бўйича учрашув, умумтаълим мактабларига ва бир қатор олий таълим муассасаларига ташриф ҳам киритилган.

Ташриф якунида «Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлик йўналишларининг истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий форум ташкил этилади. 

Унда хорижий экспертлар билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ташриф давомида эришилган келишувлар бўйича истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!