Андижонда яшовчи 25 яшар М.М. қозоғистонлик таниқли ишбилармон М.С.нинг 7 минг 400 доллар маблағини интернет орқали фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. Бу хатти-ҳаракатни у тадбиркорнинг ижтимоий тармоқларда “ўзини ҳеч ким алдай олмаслиги” ҳақидаги чиқишларига жавоб тариқасида амалга оширганини таъкидлайди.
Маълум бўлишича, ўзбекчадан ташқари рус, инглиз, француз тилларида ҳам эркин мулоқот қила оладиган қиз ижтимоий тармоқлар орқали таниқли инсонлар, жумладан, қозоқ тадбиркори М.С.нинг чиқишларини ҳам мунтазам кузатиб борган. Унинг россиялик А.Ф. билан ўзаро яқинлигини билгач, Россиядаги уяли алоқа компаниясига тегишли телефон рақамда А.Ф. номидан телеграмда сохта аккаунт яратади. Сўнгра М.С. билан ёзиша бошлайди.
Гап орасида февраль ойининг охирида америкалик таниқли тадбиркор Уоррен Баффет томонидан Москвада семинар-машғулот ўтказилиши режалаштирилаётганини, якунда эса мазкур тадбирга чипта сотиб олган шахслар билан Баффет ўртасида учрашув бўлиб ўтишини, чипта нархи 650 доллар эканини айтиб, тадбиркорни ҳам таклиф қилади. Ёлғон гапларга лаққа тушган М.С. эса 12 та чипта учун 7 минг 400 долларни М.М.нинг онаси номига очилган пластик картага ўтказиб беради. М.М. эса фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган бу маблағни Андижон шаҳридаги банкоматларнинг бирида нақдлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Алдов “қурбони”га айланган хорижлик ишбилармон шундан сўнг Ўзбекистондан адвокат ёллаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилади.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Сардор Расулов раислигида кўриб чиқилиб, М.М.га ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бунда суд жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қоплангани ҳамда жабрланувчи вакилининг даъвоси йўқлигини инобатга олди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.