Андижонда ўқувчи қизни поезд уриб кетганди. Унга «ўша куниёқ шифохонадан уйига жавоб берилгани» ҳақидаги прокуратура хабари ёлғон бўлиб чиқди

A A A
Андижонда ўқувчи қизни поезд уриб кетганди. Унга «ўша куниёқ шифохонадан уйига жавоб берилгани» ҳақидаги прокуратура хабари ёлғон бўлиб чиқди

Андижоннинг Избоскан туманида 11 февраль куни соат 9:57 атрофида «Куйганёр» ва «Пойтуғ» станциялари оралиғидаги темирйўлда 2003 йилда туғилган, 9-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Нуржаҳон Турғуновани поезд уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Фарғона транспорт прокуратураси ахборотига кўра, қиз дугонаси билан темирйўл бўйлаб суҳбатлашиб келаётган бўлган ҳамда тепловознинг огоҳлантириш сигналига эътибор бермаган; таъкидланишича, тепловоз кескин тормоз бериб тўхтаётган вақтида ўсмир қиз эҳтиётсизлиги сабаб тепловознинг чап нарвонига урилиб кетган.

«Жабрланувчи шифохонага олиб борилганида унга бош мия чайқалиши ва бош тепа қисмида 2 сантиметр ёриқ бўлган жароҳат аниқланган. Ўсмир қизга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилгач, ўша куннинг ўзидаёқ уйига жавоб берилган», — дейилади Фарғона транспорт прокуратурасининг 13 февралдаги ахборотида. Бироқ прокуратуранинг ушбу ахборотини ишонарли деб бўлмайди — «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасуловнинг хабар беришича, ўқувчи қиз шифохонага оғир аҳволда олиб келинган, 14 февралда операция қилинган ва ҳали ҳам шифокорлар назорати остида қолмоқда.

Воқеа дарс вақтида юз берган

Нуржаҳон Турғунова биринчи соат дарсидан сўнг 8-синфда ўқийдиган дугонаси Ҳафиза Тиллаева билан мактабдан чиқиб кетган. Қизлар мактабдан берухсат, ҳеч кимни огоҳлантирмай, ўзбошимчалик билан чиқиб кетишганини ўзлари ҳам тасдиқлашмоқда. Нуржаҳоннинг синф раҳбари Нафиса Мирзаматованинг таъкидлашича, ўқувчиси иккинчи ва учинчи соат дарсларида қатнашмаганидан сўнг, уни излашга тушган.

«Биринчи соатда навбатчи йўқламага кирганда у дарсда бўлган. Иккинчи соат дарсида кеч қолганлар ва дарсга келмаганлар ҳақида сўраш учун кирганимда, Нуржаҳоннинг кўчага чиқиб кетганини айтишди. Иккинчи соат дарсим борлиги сабаб дарсга кириб кетдим. Учинчи соатда синфга ўзим дарс ўтишим керак эди — шунда ҳам унинг йўқлиги учун ҳавотирланиб, 15 дақиқача қидириб, тополмаганимдан кейин 27 болага дарс ўтдим», — дейди Мирзаматова.

Тўртинчи соат бошланиши арафасида синф раҳбари аълочи ва фаол ҳисобланган ўқувчисини қидиришга жиддий киришиб, кўчага чиқиб кетаётганида қўл телефони жиринглаб қолган. «Зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келишимни сўрашди... Нуржаҳон билан операциядан кейин суҳбатлашганимда, нима бўлганини айтиб, узр сўради. Ўқувчим фарзандимдек, шу боис ҳали ҳам ўзимга келолмаяпман», — дея қўшимча қилди ўқитувчи.

Қизлар дарс вақтида мактабдан қандай қилиб чиқиб кетган?

Қизлар ўқийдиган Избоскан туманидаги 9-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Шаҳзода Солиеванинг сўзларига кўра, Нуржаҳон ва Ҳафиза мактабдан кўчага бино ортидаги девордан ошиб чиқиб кетган, «шу сабабли ҳам навбатчилар уларни кўрмаган».

«Мактабимизга икки томондаги дарвозадан кирилади. Қизларнинг асосий эшикдан чиқиб кетганини ҳеч ким кўрмаган. Менимча, иккинчи дарвоза ёки бино ортидаги девордан ошиб ўтиб, мактабдан чиқиб кетишган. Акс ҳолда, навбатчилар кўрганида, уларни қайтариб, дарсга киргизиб юборарди», — деди у.

Нуржаҳон ва Ҳафизанинг сўзлари эса мактаб директори ўринбосарининг айтганларини рад этмоқда — улар кўчага асосий дарвозадан чиқиб кетганини, ўша вақтда эшик олдида навбатчи ўқитувчилар бўлмаганини таъкидламоқда.

«Танаффус бўлишига икки-уч дақиқа борлиги сабаб, эшик олдида навбатчи йўқ эди. Бундан унумли фойдаланиб, ҳеч кимга билдирмай чиқиб кетдик», — деди Нуржаҳон. «Ташқарига чиқиш учун битта эшик бор. Одатда ўғил болалар девор ошиб дарсдан қочади. Қизлар учун бу имконсиз — девор ошишга кучимиз ҳам етмайди», — дея қўшимча қилди Ҳафиза.

«Дадамга совға олмоқчи эдим»

Нуржаҳоннинг айтишича, 13 февраль дадасининг туғилган куни бўлган, шу муносабат билан у дадаси ва акаси томонидан «тушлик ва бошқа харажатлар учун берилган пуллардан йиққан маблағи»га совға олмоқчи бўлган. «Ойижонимга маслаҳат солгандим, бозорга боришимга рухсат бермадилар», — дейди у. Буни онаси Иноятхон Қодирова ҳам тасдиқлади. «Уйдан мактабга чиқиб кетаётиб, бозорга бориб дадаси учун совға оламан деганди, рухсат бермагандим. ‘Хўп’, деб чиқиб кетганди», — деди она.

Онасига «хўп» деганига қарамай, Нуржаҳон биринчи дарс тугамасидан, ўзининг айтишича, «ўзбошимчалик қилиб», қўшниси Ҳафиза билан бирга бозорга отланган, лекин бозордаги дўконлардан излаган нарсасини тополмай, мактаб томон қайтишни бошлаган. «Релсларга етай деганимда узоқдан поезд сигнал чалиб келаётганини кўрдим. Йўлнинг нариги томонига ўтишга улгурганимни эслайман, кейин нима бўлганини билмайман. Кўзимни очганимда атрофимда шифокорлар юрганини кўрдим. Поездга тегиб кетганимни уларнинг суҳбатидан билдим», — дейди Нуржаҳон.

Ҳафизанинг айтишича, улар узоқдан поезд келаётганини кўриб, тезроқ ўтиб кетишга ҳаракат қилишган. «Мен бир қадам олдинда эдим, Нуржаҳон ҳам ярим-бир қадамча ўтишга улгурганди. Лекин ўша пайт поезд етиб келиб қолди. Ортга қараганимда у вагон нарвонига урилиб, йўлда ағанаб ётганди. Унга ёрдам беришга ҳаракат қилдим, шу вақт тумонат одам тўпланди... Қолганини эслолмайман. Ўзимга келганимда шифохонада эдим», — дейди 8-синфда ўқийдиган Ҳафиза.

Иккала қиз ҳам бир фикрни якдил такрорлади: «Энг катта хатоимиз — устозларимиздан сўрамай чиқиб кетганимиз. Катталарнинг гапига кирмаганимиз учун энди жабрини кўряпмиз. Бундан афсусдамиз».

«Бемор оғир ҳолатда, қўл-оёқларида сезги ва ҳаракат йўқ эди»

Фарғона транспорт прокуратурасининг ахборотида жабрланувчи Нуржаҳон Турғунова шифохонага олиб борилганида унга бош мия чайқалиши ташхиси қўйилгани, бошининг тепа қисмида икки сантиметр ёриқ бўлган жароҳат аниқлангани, қизга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилгач, шу куннинг ўзида унга уйига жавоб берилгани таъкидланади. Бироқ «Дарё» мухбирининг ўрганишлари прокуратура баёнотини мутлақо рад этди — қизнинг аҳволи етарлича оғир бўлган, шу боисдан у 14 февраль куни операция ҳам қилинган.

Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиали бош шифокори Азизбек Мамадиевнинг айтишича, бемор Нуржаҳон Турғунова 11 февраль куни поезд уриб кетиши оқибатида шикаст олиб, Избоскан туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. У шу ернинг ўзида САС тизими орқали нейрохирург томонидан кўрикдан ўтказилиб, реанимобилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг травматология бўлимига олиб келинган.

Беморнинг ҳолати оғир бўлгани боис у зудлик билан нейрореанимацияга ётқизилган, бош мия ва бўйин соҳаси мултиспирал компьютер томографияси текширувидан ўтказилган. «Олиб келинганида умумий аҳволи оғир, қўл ва оёқларида сезги ва ҳаракатлар йўқ эди. Беморга профессор К.Худойбердиев томонидан ташхис қўйилиб, зудлик билан операция белгиланган. Операция 14 февраль куни ўтказилди», — дейди болалар нейротравматология бўлими врач-нейрохирурги Сойибжон Жабборов.

«Дарё» мухбирининг Нуржаҳонга қараётган шифокорларга асосланиб маълум қилишича, «айни пайтда Нуржаҳоннинг ҳолати РШТЁИМга олиб келинган вақтдагига нисбатан яхши, у шифокорларнинг доимий назоратида». Лекин Фарғона транспорт прокуратураси ахборотида таъкидланганидек, ҳали уйига жавоб берилмаган ва у РШТЁИМда қолмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Шомуродов янги клубда 3 млн евро маош олмоқчи

"Metaratings.ru" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистони клублари Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истанбул Бошакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

ЖЧда Машариповнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.

Путин Украинага зарбаларни кучайтириш билан таҳдид қилди

Владимир Путин уруш иштирокчилари билан учрашувда Россия Украина бўйлаб амалга оширилаётган зарбаларни кучайтиришини маълум қилди.

Украина фронтида 18 ёшли Алишер ҳалок бўлди: 2008 йилда туғилган биринчи россиялик қурбон

BBC, «Медиазона» ва кўнгиллилар томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, Украинадаги уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган 226 055 нафар россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланган.

Аббос Файзуллаев "Ливерпуль"га ўтадими?

Ўзбек ОАВларида Аббосбек Файзуллаевни "Ливерпуль" клуби скаутлари кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган 4 та баҳсни жонли эфирда трансляция қилади.

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинидан жасад топилди

Марҳумнинг шахси ҳозирча сир сақланмоқда.

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилди

Қонун (ЎРҚ–1151-сон, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.