Андижонда ишсизлик 9,1 фоиздан 7 фоизга тушди

Андижонда ишсизлик 9,1 фоиздан 7 фоизга тушди

Аҳолининг тадбиркорликдан олаётган даромади 1,5 бараварга ошган.

Давлатимиз раҳбари бу кўрсаткичлар ҳали етарли эмаслигини, яна 400 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Янги рейтинг бўйича Андижондаги бор-йўғи 461 нафар тадбиркор юқори баҳолангани, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга 335 минг аҳолини ишли қилиш, тадбиркорлик лойиҳаларига 8 триллион сўм кредит бериш, аҳолини кичик бизнесга кенг жалб қилиш орқали Хўжаобод, Шаҳрихон, Булоқбоши туманларида камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш намунасини яратиш топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!