Андижонда Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси 1,6 млрд сўм умра пулларини онлайн қиморга тикиб юборди

Андижонда Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси 1,6 млрд сўм умра пулларини онлайн қиморга тикиб юборди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида фуқароларнинг умра зиёрати учун деб тўлаган 1 миллиард 650 миллион сўм пулларини онлайн қимор ўйинига тикиб юборган масъулга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Дарё” маълум қилди.

Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси 2019 йилдан бошлаб умра зиёратлари харажатлари учун амалга оширилган тўлов пулларини Мусулмонлар идораси ҳисобрақамига кирим қилмаган. У фуқароларга тўлов чеки сафарга чиқаётганларида берилишини айтган.

“Қонуний тартибда ишлаш учун фуқаро авваламбор рўйхатга олингандан кейин тўловни фақат банкда амалга ошириши керак”, — дейди Дин ишлари бўйича қўмитанинг Андижон вилояти бўйича мутахассиси Жасурбек Мўминов. Унинг сўзларига кўра, Хўжаобод туманидаги ҳолатда фуқаролар пулларни масъулнинг қўлига берган.

Маълумотларга кўра, ҳолат бўйича тергов якунлангач, иш судга оширилган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни бериш ваъдасига ишониб, ўз аризасини қайтариб олган жабрланувчилар яна чув тушган. Уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган.

Фирибгарликни содир этган шахс икки йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ҳамда 5 йилга қамалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!