Андижонда 10 киши бир йигитни дўппослагани айтилган видео тарқалди

Андижонда 10 киши бир йигитни дўппослагани айтилган видео тарқалди

Андижон вилояти Пахтаобод туманида йигитлар ўртасида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 16 март куни ижтимоий тармоқларда Пахтаобод туманида 1 кишини 10 га яқин бола дўппослагани акс этган видео тарқалди. Видеода 20 ёшли йигит 28 ёшли йигитни уни ҳақорат қилгани учун дўстлари билан келиб ургани айтилган. Видеохабарда акс этган ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, 7 март куни соат 12:10 ларда Пахтаобод туманидаги “Истироҳат боғи” ҳудудида шу туманда яшовчи фуқаролар: 2002 йилда туғилган М.М ва 1995 йилда туғилган Х.Н.лар жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро бир-бирини сўкиб, ҳақорат қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.

Орадан бир кун ўтиб, 8 март куни соат 17:30 ларда фуқаро М.М Х.Н.ни “З.Ҳабибий” МФЙ ҳудудида кўриб қолиб, бир кун аввал нима сабабдан ҳақорат қилганини сўраган вақтида улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Мазкур жанжалга гувоҳ бўлган бир нечта фуқаролар келиб уларни ажратган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаролар М.А ва Х.Н.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида терговга қадар текширув ҳужжатлари расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани судига юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!