Анчелотти 4 футболчининг «Олтин тўп» учун даъвогарлар қаторига киритилмаганидан ҳайрон қолди

Анчелотти 4 футболчининг «Олтин тўп» учун даъвогарлар қаторига киритилмаганидан ҳайрон қолди

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Олтин тўп»га даъвогар футболчилар ҳақида фикрини билдирди.

France Football 12 август куни 30 даъвогарни эълон қилган, рўйхатга 6 нафар «Реал» ўйинчилари – Карим Бензема, Винисиус Жуниор, Каземиро, Тибо Куртуа, Лука Модрич ва Антонио Рюдигер жой олганди.

«Кроос яхши мавсумни ўтказган бўлса-да, «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатига кира олмагани мени ҳайрон қолдирди. Шунингдек, Феде Вальверде, Милитао ва Алабанинг бу номзодлар орасида йўқлигидан ҳайрон бўлдим», - дейди мадридликлар бош мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» якунланган мавсум ЕЧЛ ва Ла Лига ғолибига айланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!