Ана холос! Зангиотадаги касалхонадан майитларни олиб кетиш катта муаммога айланмоқда

Ана холос! Зангиотадаги касалхонадан майитларни олиб кетиш катта муаммога айланмоқда

"Telegram" каналларда Зангиотадаги касалхона ўликхонасидан майитларни олиб кетиш катта муаммога айланаётгани ҳақида видео тарқалди.

Лавҳада кишилар ўликхона олдида тўпланган ва вафот этган яқинлари жасадини олиб кетиш борган сари қийинлашиб бораётгани акс этган. Марҳумларнинг ҳақиқатда вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганлар соатлаб кутишга мажбур бўлаётгани айтилмоқда.

«Иши юришаётган» тобут ташишга ихтисослашган машиналар ҳам хизмат ҳақини оширган: хизматлар йўлнинг узоқлигига қараб 700 минг сўмдан бошланмоқда ва юқорилаб бораверади...

Бундай манзаралар COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этаётганларга оид расмий статистикага нисбатан асосли шубҳа туғдиради. Интернетда тарқалган аудиода соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Хаджибоев Зангиотадаги махсус шифохонада, «кислород ‘давления’си тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётгани»ни айтганидан кейин-ку шубҳалар баттар ошди.

Хаджибоевнинг гапларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги одатдагидек ‘сип-силлиқ’ изоҳ бериш билан чекланди холос. Унда кислород ‘давления’си тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётганини хусусида деярли чурқ этилмайди», – деб ёзмоқда «Xabar.uz».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!