Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. фуқаро С.Энинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!