Алкоголь маҳсулотлари нархи яна ошиши мумкин

Алкоголь маҳсулотлари нархи яна ошиши мумкин

Молия вазирлиги “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги идоралараро қарор лойиҳасини тайёрлади.

Унда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар янги миқдорларда белгилаш қайд этилган.

Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун:

- ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи - 11 200 сўм (илгари 9400 сўм);

- энг кам чакана нарх - 13 200 сўм (11 200 сўм).

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун:

- ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи - 41 200 сўм (33 000 сўм);

- энг кам чакана нарх - 49 400 сўм (36 600 сўм).

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун:

- ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи - 28 600 сўм (24 000 сўм);

- энг кам чакана нарх - 34 400 сўм (28 500 сўм).

"Мазкур қарор 2021 йил 15 мартдан кучга киради", - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 октябридан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг янги нархлари белгиланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!