Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида япониялик мутахассис Эцуаки Ёшида иш бошлади, дея хабар қилди вазирлик ахборот хизмати.
Эцуаки Ёшида (1971 йил туғилган) меҳнат фаолиятини Япония банкида бошлаган. Эцуаки Ёшида турли йилларда Япония халқаро молия маркази, тадқиқотлар ва статистика департаменти, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC)да қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.
Эцуаки Ёшида бугунги кунга қадар Япония халқаро ҳамкорлик банки Кредит, баҳолаш ва хатарларни бошқариш гуруҳи Мамлакатни кредитлаш департаменти 3-бўлим директори ва бош иқтисодчиси вазифасида ишлаган.
Эндиликда Япониялик мутахассис Ахборот технологиялари корхоналарининг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурини амалга оширишда хорижий инвестициялар ва халқаро кредит линияларини жалб қилиш билан шуғулланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.