Арабчада «белгиланган вақт, муҳлат, шошилиш» деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда инсон умрининг Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган муҳлатининг ниҳояси, тугаши «ажал» дейилади. Ажалнинг Аллоҳ томонидан бериладиган азоб-уқубат муддати маъноси ҳам бор. Қуръони каримнинг Аъроф сурасида шундай оят бор: «Ҳар бир қавм-жамоат учун ажал бордир, Бас, қачон уларга ажаллари келса, уни бирор соатга кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар»(Аъроф сурасида, 34-оят).
Жонни берган Зот уни қачон қайтиб олишини – ажалини ҳам белгилаб қўйган. Ажалнинг қачон келишини Ундан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу дунё ажалидан сўнг бир куни у дунё учун белгиланган қиёмат вақтини ҳам тайин этган. Мана шу аломатлар ақл-инсофи бор кишиларни ягона Аллоҳга иймон келтириш, Унга бошқани тенглаштирмаслик учун далил ва омил бўлиши керак.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Ҳар бир умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар» деган (Юнус сураси, 49-оят).
Аллоҳ таолодан бошқа бирон зот ҳеч кимга ҳаёт бера олмаганидек, ҳаётдан ҳам маҳрум қила олмайди. Агар Аллоҳ таоло бирор кимсанинг тириклигини хоҳласа, у душман ичида қирқ йил жанг қилган тақдирда ҳам ҳеч бир зиён етказилмай тирик ва соғ-саломат қолаверади.
Ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди, ажали етган одам қаерда бўлса ҳам ўлади. «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни тақдир қилган бўлса, унга ўша ерда бир ҳожатни рўпара қилиб қўяди», деганлар».
Киши қай турли ўлим билан вафот қилса ҳам, ўз ажали билан ўлган бўлади. Дунёдаги барча жонзотларни (шу жумладан инсонларни) яратган, уларга жон ато этган Зот – Аллоҳ таолодир, ҳеч бир жон Аллоҳ таолонинг изнисиз ўлмайди, уларнинг ажалини яккаю ягона Аллоҳ билади. Инсон ожиз, белгиланган ажал муддатидан бир лаҳза ҳам ортиқ яшай олмайди. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига кўра, Аллоҳ таоло махлуқотларга боғлиқ нарсаларнинг ҳаммасини, шу жумладан ўлимни ҳам олдиндан билишига иймон келтириш мукаллаф учун вожибдир.
Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг Ғазога қарши 23 ойлик уруши 660 минг болани кетма-кет учинчи йил ҳам мактабдан маҳрум қилмоқда.
Венесуэла вице-президенти ва нефть вазири Делси Родригес АҚШга қарши кескин баёнот билан чиқиб, Вашингтонни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва Венесуэла ҳудудидан узоқроқ туришга чақирди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Янги тадқиқотга кўра, тропик ҳудудларда ўрмонларни кесиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик билан боғлиқ касалликлар сўнгги 20 йилда ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ғазо секторидаги тиббий манбалар душанба, 25 август куни хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарда очлик ва камоқатдан 11 нафар фуқаро, шу жумладан икки нафар бола ҳалок бўлган.
Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган. У кўплаб тарихий ва маданий бойликлар, жумладан, қадимий шаҳарлар, тепаликлар, карвонсаройлар, қаср ва масжидлар, шунингдек, табиий гўзалликлари, жумладан, кўллар, ғорлар, қўриқхоналар, боғлар ва платолар билан машҳурдир. Вилоят тарихда Фригия, Рим, Пергамон қироллиги ва Византия даврларини бошдан кечирган.
Меҳнат муҳофазаси – бу ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳаёти ва саломатлигини сақлашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилкий, техник ва гигиеник чоралар мажмуасидир.
25 август, душанба куни Исроил ҳаво кучлари Жанубий Ғазода жойлашган Нассер шифохонасига икки йирик ҳужумни амалга оширди. Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.
Воқеа содир бўлган куни эса мактабга кетиш учун ҳозирлик кўраётган укасини ака ҳовли четидаги қўшимча бинога судраб кириб, унинг бош, бўйин, кўкрак қафаси, ияк соҳаси каби аъзоларига пичоқ билан тан жароҳати етказади.