Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида 12 февраль, чоршанба куни, чинозлик Аҳмадбой ва унинг шерикларига нисбатан тўртинчи очиқ суд иши ҳукми эълон қилинди.
«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, Аҳмаджон Турсунбоев суд жараёнида тушлик учун ажратилган вақт ичида журналист ва блогерларни қизиқирган турли саволларга ойдинлик киритди.
ОАВ вакилларининг «Молиявий пирамида бутун дунёда мавжуд. Сиз ғояни кимдан олгансиз?», деган саволига Аҳмадбой шундай жавоб берди:
«Менга ҳеч ким ўргатмаган. Бировлар буни пирамида, деяпти. Энди битта нарсани ўйланг, сиз агар бирон бир ташкилот очиб, ишни вақтида ва жой-жойида олиб борсангиз, фуқаролар сизга ишонади. Агар бошидан бировни алдасангиз, сизга ҳеч ким ишонмайди. Одамларда менга нисбатан ана шу ишонч бўлган — вақтида пулларини тўлаганман. Шу боис улар маблағлари, машиналарини олиб келишни бошлаган,» — деди Аҳмадбой.
Судланувчи қисқа интервью давомида ўзининг энг катта хатосига ҳам тўхталиб ўтди.
«Мен, аввало, Худога ишонганман ва таваккал қилиб иш бошлаганман. Ортимда қўллаб-қувватлайдиган танишим бўлмаган. Ўшанда фуқаролар келиб, ‘Аҳмад ака, бу ишингизга ким кафил?’, деб кўп сўрарди. Мен Аллоҳга таваккал қилиб ишлаган боламан.
Менинг энг катта хатойим — фуқаролар ҳаддан ташқари кўпайиб кетганида. Бу ишга вақтида нуқта қўйишим керак эди. Тўхтатиш учун 2009—2010 йилларда ёпишим лозим эди.
Қўл остимдагиларнинг ҳаммаси ҳалол ишлаган ва мени сотмаган. Чунки ўзимнинг жиянларим, яқинларим бирга ишлаган ва маошларини вақтида олган.
Одамларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши натижасида жиноят иши очилган. Деди-деди гаплар ҳам жуда болалаб кетди. Кўплар кўчада менинг номимни сотиб, иш қилиб юборган. Филиал очган болалар бор. Уларга менинг умуман алоқам йўқ», — деди Аҳмадбой.
Аҳмаджон Турсунбоев журналистларнинг «Устингиздан ариза тушмаган бўлса, жиноят иши очилишидан норози эмасмисиз?», деган саволини қуйидагича изоҳлади: «Энди ўша пайтда ишим тўғри келмагандир. Балки, нақд айланма пул қилганим учундир. Нақд пул айланмаси бўлгани боис, фуқаролар ҳам кўпайиб кетган. Шунинг ҳисобига балки фирмам ёпилгандир».
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.