Афсонавий режиссёр кино оламини тарк этди

Афсонавий режиссёр кино оламини тарк этди

Франциялик режиссёр Жан-Люк Годар кинодан кетишга қарор қилди. 90 ёшли кинорежиссёр бу ҳақда видеоконференцияда айтиб ўтди.

Годарнинг сўзларига кўра, карьераси тугашидан олдин, бошлаб қўйган сўнгги иккита фильмининг суратга олиш ишларини якунлайди.

Картиналар «Қизиқарли урушлар» ва «Сценарий» деб номланган.

Жан-Люк Годар - «Сўнгги нафасда», «Нафрат», «Альфавиль», «Телба Пьеро» ва бошқа фильмларнинг муаллифи, шунингдек, «Оскар» ва «Сезар» мукофотлари соҳиби.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!