Афғонистоннинг Нангарҳор провинциясида ўзини «Толибон»дан деб таништирган эркаклар мусиқа тинглаётган тўй меҳмонларига қарата ўт очди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Келтирилишича, Афғонистон маданият вазири ўринбосари ҳужумчилар фақат «Толибон» номини ишлатгани, аслида уларнинг ҳаракатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қайд этган.
Афғонистоннинг собиқ биринчи вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ Twitter’да 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Шунингдек, Покистон раҳбариятини «Толибон»ни афғон маданиятини йўқ қилиш ва уни диний ақидапарастлик билан алмаштириш учун қўллаб-қувватлашда айблаган. «Толибон» ҳужумчиланинг шариат ҳукми билан жазоланишини қайд этган.
Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракати Афғонистонда тўйларда жонли мусиқани тақиқлаган, бундан ташқари, аёллар ва эркаклар байрамларни алоҳида залларда нишонлаши шарт деб белгиланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.