Афғонистон далаларига чигирткалар ҳужум қилди

Афғонистон далаларига чигирткалар ҳужум қилди

Афғонистоннинг Ҳирот ва Таҳор вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги далаларига чигирткалар ҳужум қилди. Бу ҳақда Atlas Press хабар берди.

Ҳиротнинг Кешк Рабатсанги тумани аҳолисига кўра, 20 дан ортиқ қишлоққа чигирткалар бостириб кирган. Аҳоли далаларидан хавотирда эканликларини айтмоқда. “Толибон” чигирткалар ҳужумини тасдиқлаб, уларга қарши кампания бошлаганини маълум қилган.

Таҳор вилоятидаги деҳқонлар ва аҳоли миллионлаб чигирткалар қишлоқ хўжалиги экинларини вайрон қилаётганини таъкидлаган

Фермерлар “Толибон” ҳукумати чигирткалар барча экин майдонларига зарар етказишдан олдин уларга қарши чора кўришини истайди, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!