Adidas бренди бутун танани ва сочларни яширадиган сузиш кийимларининг биринчи коллекциясини ишлаб чиқарди. Бренд вакилларининг сўзларига кўра, сузиш кийими коллекцияси бутун танани беркитади ва барча аёлларга мўлжалланган.
Чўмилиш костюмлари бир зумда қурийдиган ва хлорга чидамли матодан тайёрланган. Бундан ташқари, материал экологик жиҳатдан қулай бўлиб, у бир неча бор қайта ишланган сифатли толалардан иборат.
Махсус кийим (буркини)да барча жиҳат ўйланган. Масалан, сузиш пайтида енглар кўтарилмаслиги учун уларнинг бош бармоғида тешиклар мавжуд ва костюмнинг устки қисми қисқичлар орқалии маҳкамланган.
Кийим дизайни тайёрланишда сузиш пайтида бош кийимининг силжиб кетмаслиги олди олинган.
Мусулмонлар сузиш кийимларини adidas.cом сайтидан фойдаланган ҳолда буюртма бериб, турли ранг ва ўлчамларда олишлари мумкин.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.