Абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушган

Абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушган

Абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушган. Бу ҳақда ДТМ ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

“Жорий йилги тест синовлари учун абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.

Имтиҳонлар ўтказилган стадионларнинг фақат 2-3 таси билан шартнома тузиб, маблағ ўтказиб бердик. Қолган стадионлар ҳокимликлар томонидан тақдим этилган. Яъни уларга ДТМ маблағлари сарфланмаган”, - деди С.Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга оширишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!