Абдулла Арипов: «Коммунал хизматлар учун кўр-кўрона маошдан ушлаб қолишга йўл қўйилмайди»

Абдулла Арипов: «Коммунал хизматлар учун кўр-кўрона маошдан ушлаб қолишга йўл қўйилмайди»

Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида табиий газ бўйича дебитор қарздорликни камайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Kun.uz манбасининг хабар қилишича, йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов коммунал хизматлар учун маошдан тўлов ушлаб қолиниши масаласига тўхталди.

«Шу вақтгача корхона-ташкилотлар ходимларининг маошидан коммунал хизматлар учун ойма-ой маблағ ушлаб қолинган. Ўша истеъмолчи ҳақиқатан ҳам қарздорми, йўқми, бу бировни қизиқтирмаган. Буни емаган сомсага пул тўлаш, дейиш мумкин. Энди бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.  

Масаланинг иккинчи томони ҳам бор, албатта. Кўплаб ҳудудларда аҳолининг коммунал тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслиги натижасида жуда катта қарздорлик келиб чиқмоқда. Масалан, Сайхунобод, Дўстлик, Муборак, Оҳангарон туманларида аҳвол оғир. Истеъмолчи ўз вақтида тўловни амалга оширмаяпти, туман масъуллари, айниқса, МИБ ходимлари ҳам муаммони бартараф этишга шошилгани йўқ.

Шунинг учун тезроқ электрон ҳисоблагичларга ўтишимиз керак. Айтайлик, 2019 йилда 2,5 миллионта мана шундай замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлса, жорий йилда яна 4,5 миллионта ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўзда тутиляпти. Энди истеъмолчи худди уяли алоқа учун олдиндан тўлов қилгани каби, табиий газ ёки электр энергиясига ҳам шундай тўлов қилсин. Шундагина икки томонда ҳам бугунгидек сарсонгарчилик ҳолатлари кузатилмайди», - деди бош вазир. 

Видеоселекторда коммунал тўловлардан қарздорлик ҳолати юқори бўлган Сайхунобод ҳамда Дўстлик тумани масъуллари огоҳлантирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!