А-50 самолёти уриб туширилганидан кейин россияликлар тўрт кундан бери уларни Азов денгизида қўлламаяпти

А-50 самолёти уриб туширилганидан кейин россияликлар тўрт кундан бери уларни Азов денгизида қўлламаяпти

А-50 уриб туширилгандан сўнг, руслар тўрт кун давомида Азов денгизида ушбу самолётлардан фойдаланмади, бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари спикери маълум қилди. Унинг қайд этишича, самолётларнинг бундай йўқотилиши, ҳатто вақтинчалик бўлса ҳам, яхши белгидир, чунки шу йўл билан Россия Украина радар тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва самолётлар ҳақида камроқ маълумот олади.

Аввалроқ Ҳарбий ҳаво кучлари вакили Россия самолётлари узоқ масофалардан уриб туширилаётганини айтган эди.

“Улар (самолётлар – муҳ.) анча узоқда уриб туширилади. Биз аниқ масофани айтмаймиз, лекин бу жуда узоқ. Яъни, рус учувчилари энди унчалик сурбетлик қилмаяпти, яқин учмаяпти, бошқариладиган бомба узоқроққа учиши учун улар яқинроқ учиши керак, чунки бомба пастлаб учади, ўз двигателига эга эмас ва тезлиги камайиб бориб, деярли пастлайди. Шунинг учун рус учувчилари бу бомбаларни узоқроққа отишлари учун таваккал қилишлари керак. Таваккал қилишганида эса, бугунгидай воқеаларга дуч келишади”, – дейди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!