9 ой бир аёлнинг уйини ўмарган жиноятчи қўлга тушди
Термиз туманидаги Мангузар маҳалласида яшовчи тадбиркор Р.Рашидованинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс ўтган йил ноябрь ойидан жорий йил июль ойига қадар ўғирлик содир этиб келган.
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида амалга оширилаётган тизимли ишлар олис ва чекка ҳудудлардаги хонадонларга ҳам кириб, уларнинг муаммоларини, ижтимоий аҳволини ўрганишда қулай имконият яратди. Бу жараёнда кўтарилаётган муҳим масалаларни давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳал этиш чораларини кўриш йўлга қўйилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларни қонун доирасида бартараф этишга эътибор кучайтирилди. Профилактика инспекторларининг маҳаллада ҳисобот бериш тартиби жорий этилди. Оилавий муносабатлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилаётгани ҳам ўз самарасини бермоқда.
Бу каби сайъи-ҳаракатлар кўплаб ҳуқуқбузарларни соғлом ҳаётга қайтариш, хонадонлардаги нотинчликларга барҳам бериш имкониятини кенгайтирмоқда. Содир этилиши мумкин бўлган айрим жиноятларга чек қўйиб, юз берган жиноятларни тезкорлик билан аниқлаш, муқаддам очилмай қолган турли жиноятларни фош этишга кўмаклашаётир. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириб, одамларнинг ички ишлар идораларига ишончини мустаҳкамламоқда. Жумладан, Денов туманидаги Файзобод маҳалласида яшовчи 25 ёшли ишсиз Г.Ашурованинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳовлиси кўздан кечирилганда, “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. Таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган ўсимлик йўқ қилиниб, томорқасида оғу етиштираётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят