7 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 37-42 даража иссиқ бўлади

7 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 37-42 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши сабабли ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бунинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати, жумладан:

6 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача;

7-8 июнь кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача;

6-8 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 38-40 даражагача;

7-8 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятларида 36-39 даражагача кўтарилади.

7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!