45 минг АҚШ доллари эвазига ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

45 минг АҚШ доллари эвазига ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

1982 йилда туғилган, Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.Ю. туманда жойлашган «Чордара» агрофирмаси ҳудудидан деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга имтиёзли равишда ажратилган 35 сотих ер майдонини маҳаллий фуқаро Д.Н.нинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимларини ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда фуқаро М.Ю. олдиндан берилиши келишилган 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда фуқаро М.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!