28 май санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар
1539 йил— Испаниялик конькистадор ва Куба губернатори Эрнандо де Сото Флорида қирғоғидаги Тампа кўрфазига кириб келган. Унинг олти минг аскарлик отряди замонавий Жоржия штати ҳудудидан ўтиб, 1542 йил майга қадар Миссисипига етиб борган;
1794 йил — Биринчи коалиция уруши пайтида Киррвайлер жангида француз армияси прусслар томонидан мағлубиятга учратилган;
1812 йил— 1806 йилдан бери давом этган Россия-Туркия уруши М.И.Кутузовнинг турклар билан Бухарест тинчлигини тузиши билан тугаган;
1830 йил— АҚШ президенти Эндрю Жексон ҳиндларни ўз ерларидан ҳайдаб чиқаришга рухсат берувчи ва Миссисипидан шарқдаги барча ҳиндуларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларини рад этган қонунни имзолаган. Сургун 1831 йилда бошланган; баъзи ҳинд қабилалари исён кўтаришган, баъзилари қонуний равишда норозилик билдиришга уринишган ва энг олий федерал судга мурожаат қилишган, аммо улар АҚШ фуқароси эмасликлари туфайли конституция билан ҳимоялана олмаганлар;
1863 йил— Бостонда АҚШда фақат қора танли аскарлардан иборат биринчи полк ташкил этилган;
1871 йил —бир ҳафта давом этган қонли жанглардан сўнг Париж Коммунаси йўқ қилинган. Жанглар ва қатллар пайтида 25 минг коммуначи ўлдирилган, 40 мингга яқини қамоқхоналарга ташланган ёки Янги Каледония ва Жазоирда оғир ишларга юборилган;
1902 йил —Аргентина ва Чили ўртасида Май пакти имзоланган, бу Жанубий Америка қуролланиш пойгасини чеклаб низоларни ҳал қилиш тартибини белгилаб берган;
1905 йил — Рус-япон урушидаги Тсусима жангида рус флоти мағлубиятга учраган;
1921 йил — Россия Компартиясининг Х съездида «Янги иқтисодий сиёсат» (НEП)га ўтиш дастури қабул қилинган;
1956 йил — Франция Ҳиндистондаги собиқ француз мустамлакаларини Ҳиндистон Иттифоқи таркибига берган;
1961 йил —Британиянинг «Observer» газетаси Лондон адвокати Питер Бененсоннинг Амнистия тўғрисидаги мурожаатини нашр этган, Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тузилган;
1961 йил — "Orient Express" поeздининг Париждан Бухарестга сўнгги қатнови; у 78 йил давомида фаолият юритган;
1964 йил —Фаластинни озод қилиш ташкилоти тузилган;
1970 йил — Ғарбий Германияда биринчи марта асаб тўқималарини трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилган;
1976 йил — Москвада Совет Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида тинчлик мақсадларида ер ости ядровий портлашлари тўғрисида битим имзоланган;
1992 йил— Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти тўғрисида президент фармони қабул қилинган;
1993 йил —Монако Эритрея билан бир вақтда БМТнинг 182-аъзоси бўлган;
1995 йил —Нефтегорскда зилзила юз берган, Сахалиннинг Нефтегорск қишлоғи бутунлай вайрон бўлган;
1997 йил —Киевда Россия ва Украина Қора денгиз флотини бўлиниши тўғрисида ҳужжатлар тўпламини имзолашган;
1998 йил — Покистон Белужистон вилоятида ҳар бири 18 килотон қувватга эга бўлган 5 та ядровий зарядни синаб кўрган;
1999 йил — 15 йиллик баҳс-мунозаралардан сўнг Канадада ўсмирлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 16 ёшдан 14 ёшгача туширилган.
