21 октябрь куни Тошкентнинг 3 та тумани вақтинча газдан узилди
Шу йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг баъзи ҳудудлари таъмирлаш ишлари туфайли газдан вақтинча узилди.
Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ маълум қилди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 21-октябрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманидаги аҳоли истеъмолчилари сони:
“Зулайҳо” мавзесидаги 11 та кўп қаватли уйлардаги 792 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та
Иссиқхона: 1 та
Сергели туманидаги аҳоли истеъмолчилари сони:
“Юқори Дархон” МФЙ Наврўз ва Дилхуш кўчалардаги 315 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та
Янгиҳаёт туманидаги аҳоли истеъмолчилари сони: “Паст Дархон” МФЙдаги 208 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, — дейилади хабарда.