22 март БМТ томонидан "Жаҳон сув куни" сифатида белгиланган. Ташкилот маълумотларига кўра: "Ўзининг қайта тикланадиган чучук сув ресурсларининг 25 фоизи ёки ундан кўпроғини йўқотган ҳудуд сув танқислиги остида деб ҳисобланади. Ҳозиргача ичимлик сув билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган ҳудудлар талайгина. Шимолий Африкада сув таъсирининг кескин даражалари қайд этилмоқда, Марказий ва Жанубий Осиёда эса сув танқислиги юқори даражада.
Жаҳон Ресурслари Институтининг 2040 йилга мўлжалланган прогнозларига кўра, "муаммо тезлашаётган урбанизация, аҳоли ўсиши, иқлим ўзгариши ва иқтисодий ривожланиш сув тизимларига босим ўтказаётгани билан боғлиқ".
Прогнозларга кўра, 2040 йилга бориб 44 та давлат сув таъсирининг ўта юқори ёки юқори даражасига дуч келади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.