2027 йилда AGI — инсон каби фикрлайдиган сунъий интеллект пайдо бўлиши мумкин.

A A A
2027 йилда  AGI — инсон каби фикрлайдиган сунъий интеллект пайдо бўлиши мумкин.

ОпенAIнинг собиқ ходими фикрига кўра, бу нафақат технология, балки ядровий қуролдан ҳам муҳимроқ йирик геосиёсий бойлик бўлади. Унинг қиймати 1 триллион доллар бўлиши мумкин. AGI жуда тез АSI — суперинтеллект бўла олади.

AGI ишлаши учун улкан энергия керак бўлади — бутун АҚШда ишлаб чиқариладиган электр энергиясидан ҳам кўпроқ! Ҳозирда маълумотлар марказлари мегаватт қувват истеъмол қилади, бироқ AGI пайдо бўлиши билан бу рақам 10 000 мартага ошади.

Nvidia, Microsoft, Амазон ва Google каби техногигантлар AGI учун мўлжалланган маълумотлар марказлари қурилишига ҳар чоракда 100 миллиард доллар ажратишга тайёр. Бу Манхеттен лойиҳаси (ядровий қуролни ишлаб чиқиш дастури) ёки саноат инқилоби бошланишидаги каби сармоядир!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!