“Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;
🔹 иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.
🔗 Қарорга кўра, “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими яратилади.
✅ 2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.
📋 2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.