Бундай маълумотни АҚШдаги Aviation Safety Network портали маълумотларини таҳлил қилган Германия авиация саноати иттифоқи келтирди. Ушбу портал бутун дунё бўйлаб фуқаролик авиациясидаги ҳодисаларни тўплайди. Унда сиғими камида 14 кишилик бўлган самолётлар ҳисобга олинади.
Статистикага кўра, 2025 йилда авиация ҳодисаларида 352 нафар йўловчи, 33 нафар экипаж аъзоси ва ерда бўлган 33 киши ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич 2024 йилга (334 қурбон) нисбатан юқорироқ, бироқ 50 йил аввалгига қараганда анча паст.
1970-йилларда самолётда ҳалок бўлиш эҳтимоли 264 мингда 1 ни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич қарийб 1,5 миллионда 1 га тенг. Шу билан бирга, ўша вақтдан буён авиайўловчилар сони қарийб 10 баравар ошиб, йилига 4,7 миллиард кишига етган.
2025 йилнинг энг йирик авиаҳалокати Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner самолётининг Аҳмадобод шаҳрида қулаши бўлди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.