2019 йилда Тошкент шаҳрида автоҳалокатларнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилади? ЎзА ушбу савол билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизжон Садировга мурожаат қилди.
Сўнгги пайтларда Тошкент шаҳрида транспорт воситалари сони тобора ортиб бормоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бир қатор ижобий ишлари самараси натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони камаймоқда.
2018 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланди. Ушбу концепция талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўлларни автоматик тарзда бошқариш, ҳаракат назоратини амалга ошириш самарадорлигини яхшилаш, йўллар ҳолатини жаҳон стандартларига тенглаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Пойтахтнинг 115 та чорраҳасида фото ва видеони қайд этиш кузатув камералари томонидан ҳайдовчиларнинг 7 турдаги қоидабузарликлари юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирда 4 та кўчма 16 та стационар тезликни ўлчаш мосламалари ўз фаолиятини бошлагандан кейин йўл-транспорт ҳодисалари кескин камайишга эришилди, бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, марказий кўчаларга Тўхтаб туриш жойи йўл белгиси ва унга Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули қўшимча ахборот белгиси ўрнатилди. Мазкур йўл белгиси таъсири остида ҳайдовчилар транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмига кўрсатилган тартиб бўйича жойлаштириши натижасида ушбу йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти ортиб, тирбандликларнинг олди олинмоқда.
Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда атмосферага чиқарилаётган заҳарли тутун миқдорини камайтириш мақсадида, ҳозирги кунга қадар пойтахтнинг 34 та чорраҳасига 5.42 йўл белгиси ўрнатилди. Ушбу йўл белгиси таъсири остида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб турган бўлсада, барча йўл ҳаракати қатнашчиларига йўл берган ҳолда ўнгга ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Айтиш жоизки, ҳайдовчи ҳаракатланиш қоидаларига амал қилмас экан, бу борадаги билимлари, тажрибаси етарли бўлмас экан, мазкур амалга оширилаётган ишлар кўзланган натижани бермайди. Шу боис, ҳайдовчиларни тайёрлаш мактабларининг моддий-техник базаси ҳамда ўқитувчиларнинг билим савиясини ошириш мақсадида барча автомактаблар фаолияти қайта ўрганиб чиқилди. Уларнинг 50 дан ортиғининг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.