2018 йилда кимларни йўқотдик?

A A A
2018 йилда кимларни йўқотдик?

Тугаб бораётган 2018 йил Ўзбекистон тарихида кўплаб ютуқлар ва бунёдкорлик йили бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу йил мамлакат тарихида мисли кўрилмаган ишлар, йирик лойиҳалар, форумлар, фестиваллар, халқ фаравонлиги йўлида амалга оширилган ислоҳотларга бой бўлди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Топганларимиз кўп, йўқотганларимиз ҳам талайгина. Ҳар бир соҳада оғир йўқотишлар қилинди, халқ суюкли фарзандлари илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳасидаги кўплаб илғор вакилларини ерга қўйди. Қуйида тугаб бораётган 2018 йилдаги йўқотишларимизни хотирлаймиз.

52 ўғлон




2018 йилнинг 18 январь куни рўй берган воқеа республика тарихида бутун умрга муҳрланиб қолди. Қозоғистондан Россияга йўлга чиққан автобус ёниб кетиши оқибатида автобус салонида 52 ўзбек йигити ҳалок бўлди.

Азиз Қаюмов




Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Азиз Қаюмов 16 февраль куни 92 ёшида вафот этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва ҳукуматнинг етакчи аъзолари Азизхон Қаюмовнинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдиришди.

Исмоил Эргашев




24 февраль куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари тарихидаги биринчи ҳарбий қўмондонлардан бири Исмоил Эргашев 73 ёшида вафот этди. Исмоил Эргашев 1945 йилнинг 5 августида Самарқанд вилояти Челак туманида туғилган.

Ҳилола Тошмуҳаммедова




Ўзбек миллий академик драма театрининг таниқли ёш актрисаларидан бири Ҳилола Тошмуҳаммедова 8 март куни 32 ёшида оламдан ўтди. Актриса Кўнгил , Тартюф , Алишер Навоий каби спектаклларда бош ролларни ижро этган. Кўплаб фильмлардаги образлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган.

Дилбар Абдураҳмонова




20 март куни Ўзбекистоннинг биринчи дирижёр аёл, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Абдураҳмонова 81 ёшида вафот этди. Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Абдураҳмонова ижодий фаолияти давомида 64 та операли ва балет спектаклларини қўйган. У кўплаб мукофотлар қаторида учта медаль ва учта орденга сазовор бўлган. Греция фалсафа академияси 2016 йили уни XXI аср Ер фуқароси унвони билан тақдирлаган.

Владлен Лушин




Футбол бўйича ўтган мавсум Олий лига ўйинларида ён ҳакам сифатида фаолият юритган Владлен Лушин оғир хасталик туфайли 28 март куни 37 ёшида вафот этди.

Шуҳрат Аббосов




Ўзбек кино санъатининг дарғаларидан бири, Сен етим эмассан , Маҳаллада дув-дув гап , Абу Райҳон Беруний , Тошкент нон шаҳри , Оловли йўллар каби фильмлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун МДҲ мамлакатларида катта шуҳрат қозонган режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни 87 ёшида вафот этди.

Маҳмуд Салоҳиддинов




Атоқли математик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Маҳмуд Салоҳиддинов шу йил 27 апрелда 85 ёшида вафот этди. Академик М.Салоҳиддиновнинг Ўзбекистон илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвони, Фидокорона хизматлари учун , Меҳнат шуҳрати ва Буюк хизматлари учун орденлари билан мукофотланган эди.

Анвар қори Турсунов




Минор жоме масжиди имом-хатиби Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов жорий йил апрель ойи бошларида инсульт хасталигини бошдан кечириб, шифохонада даволанди. Орадан уч ой ўтиб, 13 июнь Муборак Рамазон ойининг 28 кунида Анвар қори Турсунов 59 ёшида вафот этди.

Ҳусан Шарипов




26 июнь куни Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшида оламдан кўз юмди. Ҳусан Шарипов 80-йиллардан бошлаб Ўзбекфилъм киностудиясида суратга олинган бадий фильмларда асосий ролларни ижро этиб, кинотомошабинлар олқишига сазовор бўлди. Суюнчи даги Шермат, Майсаранинг иши да ҳожи Аълам, Водиллик келин даги Ҳусан ака, Марҳумнинг ҳурмати даги Афтобаза директори , Келинлар қўзғолони даги Ҳусан, Бувимни қайтаринг даги Илҳом ва бошқа комик образлар актёр ижодида муҳим ўрин тутади. 1968 йилдан бери Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган телеминиатюралар театрининг иштирокчиларидан бири бўлган.

Малика Абдуллахўжаева




Тиббиёт соҳасидаги таниқли олима, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Малика Абдуллахўжаева шу йил 26 июнда 86 ёшида вафот этди. Академик Малика Абдуллахўжаеванинг Ўзбекистон илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистон Қаҳрамони унвони ва Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган эди.

Муборак Йўлдошев



Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев 8 июль куни 84 ёшида оламдан кўз юмди. Муборак Йўлдошев ижодий фаолияти давомида мингдан ортиқ сара ва нодир асарлар яратди. Халқ оғзаки ижоди бўлмиш Алпомиш , Гўрўғли достонлари тасвири туширилган расмлар, Тоҳир ва Зуҳра , Лайли ва Мажнун каби нозик дид билан чизилган портретлар нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро кўргазмаларда ҳам олқишларга сазовор бўлди.

Муборак Йўлдошевнинг камтарона меҳнати ҳукумат тарафидан ҳам эътироф этилди. У 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми юксак унвонига муносиб кўрилди.

Собит Аҳмадович Турсунов




Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Собит Аҳмадович Турсунов Самарқандга хизмат сафари билан кетаётган вақтида Сирдарёдаги автомагистралда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳаётдан кўз юмди. ЙТҲ 9 июль куни содир бўлган. У бир кундани сўнг, 10 июль куни 45 ёшни қаршилаши керак эди.

Фарангиз Режаметова




Ойижон фильмидаги бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова Жамолхонова 20 июль куни ЙТҲ оқибатида вафот этди. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети битирувчиси 25 ёшли Фарангиз Режаметовани Экопарк яқинида машина уриб кетган.

Руфат Ғуломович Маҳкамов




Машинасозлик соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Руфат Ғуломович Маҳкамов жорий йил 26 июлда 88 ёшида вафот этди. Академик Руфат Маҳкамовнинг Ўзбекистон илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвони билан мукофотланган эди.

Сиёсатхон Абдуллаева




27 июль куни Дўстлик ордени соҳибаси, Ўзбекистон Қаҳрамони Сиёсатхон Абдуллаева 78 ёшида вафот этди. Сиёсатхон Абдуллаева пахтачиликда ўзига хос Андижон мактаби ни яратган миришкор деҳқонлардан бири эди. У ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида ўзини кўплаб ёшларни тарбиялаган устоз, пахтачилик илмининг устаси, деҳқончиликда замонавий технологияларни қўллаган олим сифатида намоён қилди.

Суйима Ғаниева




Атоқли адабиётшунос олим, профессор, Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева 2 сентябрь куни 86 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, Эл-юрт ҳурмати , Буюк хизматлари учун орденлари ва Ўзбекистон Қаҳрамони фахрий унвони билан мукофотланган эди.

Ғофур Раҳимович Раҳимов




19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги генерал-майор Ғофур Раҳимович Раҳимов 89 ёшида оламдан ўтди.

Абдураззоқ ҳожи Юнусов




Кўп йиллардан бери нафақат Ўзбекистон, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз, таниқли дин уламоси Абдураззоқ ҳожи Юнусов 4 октябрь куни 70 ёшида вафот этди.

Азиза Ниёзметова




Таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 15 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди. Хонанда 1 йил аввал саратон касалига чалинган. У Ҳиндистонда ҳам даволаниб келган эди. Даволанишлар фойда бермай, унинг аҳволи кун сайин оғирлашаверган. 1972 йилнинг 27 январида таваллуд топган Азиза Ниёзметованинг уч қиз, бир ўғли бор эди.

Рустам Тўхтабоев


2000-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Рустам Тўхтабоев 20 октябрь куни 61 ёшида оламдан кўз юмди. Рустам Тўхтабоев 2004 йилда Дўстлик ордени билан мукофотланганди.

Вера Борисовна Пак




Фидойи педагог, меҳрибон мураббий, Ўзбекистон Қаҳрамони Вера Борисовна Пак 26 октябрь куни 80 ёшида вафот этди. У ўзининг 57 йиллик педагогик фаолияти мобайнида ота-она меҳрига ташна кўплаб болаларнинг юрагида ҳаётга, келажакка мустаҳкам ишонч уйғотган эди. Уларнинг Ватанимизга, халқимизга садоқатли фарзандлар бўлиб улғайиши йўлида фидойилик билан меҳнат қилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга қадам қўйганидан сўнг ҳам уларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, ёш йигит-қизларнинг касб-ҳунар ўрганиши, оила қуриб, уй-жой билан таъминланиши йўлида жонбозлик кўрсатди.

Устоз Вера Пакнинг Ўзбекистон таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У 1992 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими фахрий унвони, 2001 йили Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан мукофотланган эди.

Бобур Комилов




Ёшлар телерадиоканали Давр информацион дастури бошловчиси сифатида танилган таниқли телебошловчи, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Матбуот котиби Бобур Комилов 12 ноябрь куни 34 ёшида оғир хасталик сабаб вафот этди. Маълум бўлишича, Бобур Комилов ичак саратони хасталигидан оғриган ва Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохонада даволанаётган бўлган.

Ойбек Одилов




10 декабрь куни актёр, режиссёр Ойбек Одилов хасталик туфайли оламдан ўтди. У марҳум санъаткор Иноғом Одиловнинг фарзанди эди.Ойбек Одилов илк бор Зулфиқор Мусоқовнинг Аёл зоти сериалида томошабин назарига тушган. Шунингдек, у моҳир дубляж актёри сифатида ҳам ўзига хос овоз соҳиби эди.

Николай Иванович Кучерский




Ўзбекистон кон-металлургия тармоғи фахрийси, Навоий кон-металлургия комбинатининг собиқ Бош директори Николай Иванович Кучерский 81 ёшида вафот этди. Кучерскийнинг Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, тоғ-металлургия саноатини жадал ривожлантиришга қўшган ҳиссаси давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. 1996 йилда унга олий мукофот Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилди. Шунингдек, у Эл-юрт ҳурмати ва Дўстлик орденлари билан мукофотланган.

Обид Асомов




Жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ўткир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган эди. Обид Асомов 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир инфаркт хасталигидан вафот этди.

Мадамин Ҳасанов




Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисод ходими, давлат ва жамоат арбоби, собиқ Савдо вазири Мадамин Ҳасанов кеча, 22 декабрь куни 94 ёшида оламдан кўз юмди.

Мадаминжон Ҳасановнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган савдо ходими фахрий унвони, Жасорат медали, Меҳнат шуҳрати , Дўстлик ва Фидокорона хизматлари учун орденлари билан мукофотланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.